Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ тумани » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғ тумани

Tuman 31-янв, 14:279 342 743
  • Ташкил топган сана – 1926 йил 29 сентябрь
  • Майдони - 1,1 минг кв. км (110,0 минг га.)
  • Чегара узунлиги ( 222 км) Шундан, Шаҳрисабз (66 км), Қамаши (123,5 км), Чироқчи (32,5 км)туманлари билан чегарадош
  • Аҳолиси – 261,8 минг киши
  • Мактаблар - 101 та
  • Мактабгача таълим муассасалари - 91 та
  • Кутубхоналар - 21 та
  • Соғлиқни сақлаш муассасалари - 20 та
  • Масжидлар - 19 та

Яккабоғ тумани — Қашқадарё вилоятидаги туман. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Яккабоғ тумани турли йилларда ШаҳрисабзЧироқчиҚамиш туманларига қўшилган. Кейин яна ажратилган. Шимолдан Чироқчи, Шаҳрисабз, шарқ, ғарб ва жанубдан Қамаши туманлари билан чегарадош. Майдони 1,3 минг км2. Аҳолиси 204,9 минг киши (2011). Туманда 1 шаҳар (Яккабоғ), 2 шаҳарча (Эски Яккабоғ, Мевазор), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Самоқ, Сандал, Хиёбон, Чайдари, Эсат, Ўрта, Қайрағоч, Қишлик, Қўшчинор) бор. Туман маркази – Яккабоғ шаҳри.

Табиати
Яккабоғ тумани Қашқадарё вилоятининг шарқий қисмида жойлашган. Ҳудудининг шарқий чекка қисмларида Ҳисор тизмасининг, баландлиги 2500 м гача бўлган, жануби-ғарбий тармоқлари (Чақчар, Бешнов, Хонтахта) бор. Бу тоғлар ғарбга томон пасайиб, Қашқадарё текисликлари билан қўшилиб кетади. Тоғ этаклари адирлардан иборат. Тоғлардан кўп дарё ва сойлар оқиб тушади. Асосий дарёси – Яккабоғдарё (Қизилдарё) ва унинг ирмоқлари (Чўянлисой, Тирнасой). Иқлими континентал. Январнинг ўртача ҳарорати –1 °С, энг паст ҳарорат –25 °С. Июлнинг ўртача ҳарорати 28,5 °С, энг юқори ҳарорат 44 °С. Йиллик ўртача ҳарорат 15 °С. Туманнинг ўзига хос рельефи (ғарбга томон пасайиб бориши) ҳудудга баҳорикор деҳқончилик учун етарли нам тушишига шароит яратган. Ўртача йиллик ёғин 350 мм дан (текислик қисмида) 450 мм гача, тоғлик қисмида ёғин кўпроқ. Ёғиннинг асосий қисми (70%) баҳор ва қиш фаслларига тўғри келади. Сув сарфини текислаш мақсадида дарё ва сойларга тўғонлар қуриб сув омборлари барпо этилган. Қорабоғ, Нўғайли, Янгиқўрғон ва бошқалар сув омборлари, Дархон, Бешариқ, Хўжаилғор, Қуржаб ариқлари туманнинг асосий суғориш шохобчаларидир. Суғоришда артезиан қудуқлари сувларидан ҳам фойдаланилади. Тупроқлари, асосан, типик бўз тупроқ, тоғларда қўнғир бўз тупроқ. Ўсимлик дунёси хилма-хил. Текисликларда, асосан, чўл эфемер ўсимликлари, шувоқ, янтоқ, шўра, арча, мевали ёввойи дарахтлар (олча, нок, олма, писта, дўлана, бодом ва бошқалар), заранг, қатранғи, зирк, итбурун ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, бўри, қуён, қобон, айиқ, қоплон, бўрсиқ, кийик; паррандалардан каклик, бедана, тўрғай, қарға, чумчуқ, қалдирғоч ва бошқалар, кемирувчилардан сичқон, каламуш; судралиб юрувчилардан турли хил заҳарли ва заҳарсиз илонлар, эчкемар, калтакесаклар; сув ҳавзаларида сазан, лақка, маринка балиқлари яшайди. Фойдали қазилмалардан тошкўмир, кумуш, қўрғошин, мис, рух рудалари, нефть бор. "Ҳисор қўриқхонаси" мавжуд.
 
Аҳолиси
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; шунингдек, тожикларқозоқларруслар ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 157,6 киши (2011). Шаҳар аҳолиси 33,4 минг киши, қишлоқ аҳолиси 156,6 минг киши (2004).
 
Иқтисодиёти
Яккабоғ туманида жами 2300 дан зиёд корхона, ташкилот ва савдо шохобчаси ишлаб турибди. Пахта тозалаш, ун тортиш, «Шаробконсерва» заводлари, Яккабоғ тўқимачилик комбинати, МТП, қишлоқ хўжалик машиналарини таъмирлаш корхоналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар, микрофирмалар, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади. Ўзбекистон–Германия «Яккабоғтекс», Ўзбекистон–Россия «ал-Маъруф» қўшма корхоналари, ширкат уюшмалари, жамоаширкат, фермер хўжаликлари ва бошқалар бор. Қишлоқ хўжалигида пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, чорвачилик, ипакчилик билан шуғулланилади. Умумий экин майдони 116,2 минг га. Шундан 18,7 минг га дон экинлари билан банд. Шунингдек, пахта, сабзавот ва картошка, озуқа экинлари ҳам экилади. Тумандаги жамоа ва шахсий хўжаликларида 44,4 мингга яқин қорамол (шу жумладан, 24,4 мингга яқин сигир), 45,9 мингга яқин қўй ва эчки, 44 мингга яқин парранда, 1,5 мингдан зиёд йилқи боқилади (2004). Яккабоғ туманидаги ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликлар йиғилади.
 
Ижтимоий соҳа
2004/05 ўқув йилидаги 107 умумий таълим мактабида 53,8 минг ўқувчи таълим олди. Лицейинтернат, санъат мактаби, 3 касб-ҳунар коллежи (2200 талаба), касб-ҳунар мактаби (400 ўқувчи) мавжуд. 35 жамоат қутубхонаси, 6 клуб муассасаси, маданият ва истироҳат боғи бор. «Нозигул» фольклор дастаси, «Дилнавоз» халқ ансамбли фаолият кўрсатади. Стадион, болалар спорт мактаби мавжуд. 4 санаторий аҳолига хизмат кўрсатади. 4 касалхона, врачлик тиббий пунктлар, поликлиника, 3 амбулатория, туғруқхона мажмуаси ва бошқалар тиббий муассасаларда 337 врач, шунингдек, ўрта тиббий ходимлар ишлайди. Туман ҳудудидан Қарши – Китоб темир йўли, Катта Ўзбекистон тракти (Тошкент – Термиз) ўтади. Туман маркази (Яккабоғ шаҳри) билан қўшни туманлар ва Қарши шаҳри орасида автобуслар қатнайди.
Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR