Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Давлат экология қўмитаси раиси Яккабоғда терак экиш жараёнлари билан танишди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Давлат экология қўмитаси раиси Яккабоғда терак экиш жараёнлари билан танишди

Жамият / Сиёсат / Пост 15-апр, 23:569 581


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Обломурадов Нарзулло Наимович ҳамда Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев тумандаги «Нурли йўл» маҳалласида бўлиб, терак қаламчаларини экиш тадбирида иштирок этишди.

Унда нуроний отахонлар, экологлар, ёш экопатруллар суҳбатлашиб, кўчат экиш ва парваришлашдек савобли ишга ҳар бир юртдошимиз фидойилик ва масъулият билан ёндашиб, ҳисса қўшса, она диёримиз чин маънода яшил маконга айланиши таъкидланди.

Тадбир давомида Яккабоғ туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш мақсадида самарали ишлар олиб борилаётгани, жорий йилнинг баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда терак қаламчаларини экиш ишлари тизимли, уюшқоқлик билан ташкил қилингани, режа-тадбирлар вақтида белгилаб олиниб, ҳозирда ҳам бу бўйича қатор амалий ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР