Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бўйича мурожаати » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғ ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бўйича мурожаати

Jamiyat / Пост 21-фев, 16:319 611
Яккабоғ ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бўйича мурожаати


Яккабоғ тумани ҳокимининг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш, дарахт экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини самарали             ташкил этиш бўйича туман аҳлига

МУРОЖААТИ


Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилди ва ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бўта кўчатларини экиш, шу орқали шаҳар ва туманлардаги яшил майдонларни кескин ошириш режа қилинди. 

Шу мақсадда 2022 йил 1 мартдан бошлаб “Яшил бир йиллик” умуммиллий тадбир йили деб эълон қилинди.

Яккабоғ туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга ошириш режалаштирилди. Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил баҳор мавсуми давомида 750,0 минг дарахт ва бута кучатлари экиш ташаббуси биланчиқдик. 

Туманимиздаги 62 та маҳалла, 127 та қишлоқ, 2 та шаҳарча ва 4 та кўчани обод қилиш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиб, она табиатни асрашга ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. 

Ҳар бир ҳудудга масъуллар бириктирилиб, режа асосида олиб борилди. Кўчатлар Яккабоғ Давлат ихтисосолаштирилган ўрмон хўжалиги ҳамда тумандаги кўчатчилик фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етказиб берилиши йўлга қўйилди.

Туманимизнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, 2022 йилнинг баҳор мавсумларида 750,0 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар экишни режа қилиб олганмиз. 

Жумладан, 200 туп акация, 500 туп чинор, 2 минг туп Виргин арчаси, 1,0 минг туп Шарқ туяси, 2,0 минг туп каштан, 50 туп лола дарахти, 20 туп липа, 30 туп оқ қайин, 5,0 минг  туп эман, 7,0 минг туп япон сафураси, 3,0 минг туп катальпа, 2,0 минг туп шумтол, 10,0 минг туп қайрағоч, 2,0 минг туп павлония, 100,0 минг туп терак, 500 туп заранг, 2,0 минг туп қрим қарағай, 300 туп сурия атиргули,  200 туп ҳинд сирени, 3,0 минг туп жийда, 10,0 минг туп ёнғоқ, 5,0 минг туп беҳи, 200,0 минг туп узум, 100,0 минг дона тут кўчатлари, 200,0 минг дона дарахт қаламчалари, 20,0 минг туп бошқа турдаги манзарали кўчат ва буталар, 100,0 минг туп мевали дарахт кўчатлари экилади. Ҳозиргача 694,0 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

Бу ишга сектор раҳбарларидан тортиб ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, ходимлари ва фуқаролар ҳам ҳиссани қўшишмоқда.

Олдимизда қўйилган мақсадни амалга ошириш учун баҳор ойларида ҳам ҳар биримиз сидқи дилдан меҳнат қилишимиз,  дарахт кўчатларини экиш билан бирга ундириб олиш чорасини кўришимиз зарур. Чунки аслида дарахт экиш, кўкаламзорлаштириш миллий қадриятимиздир. 

Халқимиз қадим-қадимдан бир туп дарахт кессанг ўн туп дарахт эк, яхшидан боғ қолар, ёмондан доғ, деган фикрларни бекорга айтмаган. Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг қуйидаги сатрларига эътибор беринг, қанчалар таъсирли, мазмунли:

Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада,

Бу ниҳол отини яхшилик ата.

Ниҳолинг ёнига бир гул тиқиб қўй,

Бу гулнинг отини гўзаллик деб қўй.

Гул-у ниҳолингга бахш этиб ҳаёт, 

Сув бер ва бу сувга меҳр деб қўй от. 

Токи фарзандингга боғ қолсин, эй дўст, 

Боғинг Ватан деган ном олсин, эй дўст!

Ҳурматли Яккабоғликлар, азиз юртдошларим!

Она табиатни асраш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиздир. Экологик вазиятдан келиб чиқиб, дарахт экишни давлат сиёсати даражасига кўтарилиши бежиз эмас.

Биз ёшларимизга давлатимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатни, азалий миллий қадриятларимизни тушунтиришимиз, Ватанимизни боғ-у бўстонга айтантириш ишига ўз ҳиссасни қўшишга чорлашимиз, ҳар биримиз шу  жараённинг ичида яшашимиз лозим. 

Зеро, дарахт экиш кўпнинг иши, ҳар бири киши ўз уйида, кўчасида, иш жойида бир тупдан кўчат қадаса ҳам юртимиз  янада обод бўлиб бораверади. Шундай экан, келинг, азиз тумандошлар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда фаол иштирок этайлик. 


Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR