Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Акбаров Отабек Ҳамидуллаевич Яккабоғ туманига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Отабек Акбаров "Шарофат она Қаҳрамон қизи" МЧЖ музлатгичлари ҳамда сок ишлаб чиқарадиган заводида бўлиб, иш жараёнлари билан танишди ҳамда керакли маълумотларга эга бўлди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотларни эхспорт қилиш тартиби, хорижий давлатларга қандай қилиб энг тоза маҳсулотларини жўнатиш мумкинлиги бўйича ҳам фикрлар алмашилди.
Эътиборлиси "Шарофат она Қаҳрамон қизи" МЧЖдаги ишлатилаётган техникалар Италиянинг "Navatta group" корхонасига тегишли бўлиб, элчи ушбу завод вакилларини яхши билиши ва қайтганидан сўнг Яккабоғ тумани билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида музокаралар олиб боришини айтиб ўтди.