Яккабоғ туманига Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Баҳром Юсупов ташриф буюрди.
Дастлаб меҳмонлар тумандаги "Дармон фарм" корхонасига ташриф буюриб, туманда ишлаб чиқарилиб чет давлатларга экспорт қилинаётган сок заводи фаолияти билан танишган бўлсалар, сўнгра "Давр шароб" МЧЖга боришиб, алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқарилиш фаолияти билан яқиндан танишдилар.