Президент ташаббуси билан маҳаллаларда фахрий нуронийлар ёшларга "Ҳар бир нуроний беш нафар ёшга мураббий" тамойили асосида устозлик қилиб келишмоқда.
Шу боисдан, вилоят марказидаги Маънавият масканида фахрийларга эҳтиром кўрсатиш ва уларни моддий ҳамда маънавий жиҳатдан рағбатлантириш мақсадида "Йилнинг энг фаол нуроний-мураббийси" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтказилган танловда қуйидаги натижалар қайд этилди:
Олий ўрин, яккабоғлик Шоҳида Эрраҳматова,
1-ўрин Қарши шаҳри вакили Содиқ Исломов,
2-ўрин шаҳрисабзлик ижодкор Базар Болтаев,
3-ўрин Қарши туманидан Ҳукм Имомов.
Танлов ғолиб-совриндорлари ҳамда барча иштирокчилар мутасаддилар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан, шунингдек, санаторийларга дам олишлари учун бепул йўлланмалар билан тақдирланди.