Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги

Jamiyat / Пост 01-сен, 12:309 596
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг туман аҳлига табриги
Авваламбор, мамлакатимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами –Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан Сизларни, сизлар орқали оила аъзоларингизни ва барча тумандошларимизни самимий муборакбод этаман!
Зеро, бу айём халқимизнинг ҳур ва озод яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарихимиз зарварақларига битилган.

Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.

Айниқса, сўнгги йиллар мобайнида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга танилмоғи  учун асосий омил бўлди. Ўзбекистонимиз ҳам ўз ўрнида жаҳонга юз тутмоқда.

Минг шукрона билан айтишимиз мумкинки, бугун аждодларимизнинг эзгу ниятлари, орзулари ижобат бўлди. Айни кунларда ушбу қутлуғ шодиёнани бутун республикамиз аҳли қатори яккабоғликлар  ҳам кўтаринки руҳ билан қарши олмоқдалар.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида байрам олдидан зиёратгоҳ ва қабристонларда, кўча ва хиёбонларда ҳашарлар уюштирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Ўтган 31 йил ичида юртимизда эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, туманимизда ҳам ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий, таълим, тиббиёт, спорт, мактабгача таълим ва қурилиш соҳаларида мислсиз ўзгаришларининг  гувоҳи бўлиб турибмиз.

Жумладан, туманимиз ҳудудларини замонавий қиёфага келтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, муносиб уй-жойлар ва зарур инфратузилма билан таъминлаш асносида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда  давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилда Яккабоғ тумани“Учтепа” маҳалласида     10 та 5 қаватли 200 та хонадонли уй-жойлар барпо этилди. Бундан ташқари тумандаги “Айғиркўл” маҳалласида “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилиб,  560 та хонадонга мўлжалланган 5 қаватли
25 та уй-жойларни қурилиш ишлари бошланган бўлиб, йил якунида аҳолимиз учун фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2022 йил Инвестиция дастури доирасида тумандаги 3 та мактаб, “Каттабоғ” МФЙ даги 35- мактаб, “Дарё”МФЙдаги 57-мактаб, “Гулистон”МФЙдаги 50-мактабларига жами 15 млрд. 754 млн сўм маблағ ажратилиб реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, 2022 йил Обод қишлоқ дастури доирасида тумандаги 5 та умумтаълим мактабларининг капитал таъмири учун 6.млрд. 393.млн. 500 минг сўм маблағ ажратилди.

Яккабоғ туманидаги мактабгача таълим соҳасида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
22 январдаги ПҚ-98 сонли қарорига асосан,  2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилди. Хусусан, “Совуқбулоқ” МФЙ даги 25-мактабгача таълим ташкилотига қиймати  4, 929 млн. сўмлик, “Уламжи”МФЙда қиймати 3, 675 млн.сўмликмаблағ ажратилиб, қуриш ишлари якунига етказилмоқда. Бу билан мактабгача таълимга 270 та нафарбола қамраб олинади, ушбу бинолар мустақиллик байрами олдидан фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144 сонли қарорларига асосан қамров даражасини ошириш мақсадида, 5 млрд. 856 млн.600 минг сум эвазига “Сандал” МФЙда янгидан 150 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
 
Бундан ташқари, Яккабоғ туманидаги “Кенггузар” МФЙ Кенггузар қишлоғидаги 1 та кўприк қуриб битказилди ва аҳоли фойдаланиши учун топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ёшларимизнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун 1 млрд 400 млн сўмлик “Самбо зали” қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
     
2022 йилда Яккабоғ туманида Ҳудудий инвестиция лойиҳалари асосида  56 та қиймати 283 млрд сўмлик лойиҳалар тасдиқланиб,
455 нафар иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда
28 талойиҳа ишга туширилиб, умумий қиймати 42 млрд сўмлик ва 140 янги ишўрни яратилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида бу йил пилла хомашёси етиштириш борасида 290 тоннага эришилиб, ҳосил 100%га бажарилди.
 
8000 гектар майдонга сара уруғ қадалиб, мавжуд 318 та фермер хўжалиги томонидан 31минг тоннадан ортиқ дон маҳсулоти етиштириш орқали, давлатга товар дон сотиш режаси 120 % га, уруғлик дон сотиш режаси эса 106 % га бажарилиб, туманимиз ғаллакорлари вилоятдаги энг яхши натижани қайд этишга эришдилар.

Энг улуғ ва энг азиз байрам –Мустақилликнинг 31 йиллиги кенг нишонланаётган бугунги кунда, туманимиз аҳлининг истиқлолни мустаҳкамлаш ва ислоҳотларни ривожлантиришдаги фидокорона хизматларига Президентимиз томонидан муносиб баҳо берилаётганлиги  барчамизга катта ғурур ва ифтихор бағишлайди.

        Қадрли тумандошлар!

Ўзбекистон - ёшлар мамлакати. Яккабоғлик ёшларимиз бугун спорт, маданият ва таълим йўналишларида ҳам қатор ютуқларини қўлга киритмоқда.

Жумладан, жорий йилда Яккабоғ туман спортчилари Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон кубоги ҳамда Осиё, Жаҳон чемпионати ва халқаро мусобақаларда жами 26 та олтин, 22 та кумуш, 27 та бронза жами 75 тамедалларини қўлга киритишди.
 
Жорий йилнинг 2-4-июн кунлари Ливан давлатида спортнинг Самбо кураши тури бўйича ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида тумандан 7 нафар қизлар иштирок этиб шундан 6 таолтин, 2 такумуш ва 2 табронза медалларни қўлга киритдилар. 

Бу каби ғолибликларни қўлга киритишда спортчи ёшларимизнинг мураббий-тренерларининг ҳам ҳиссаси беқиёс.

Биз ишонамизки, булар каби  мустақил юрт фарзандлари бундан кейин ҳам жаҳон ареналари узра ғолиблик ва ютуқларни қўлга киритаверади.

Яна бир бор, туманимиз аҳлини Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

Барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, Яратганнинг ўзи юртимизни турли бало-қазолардан асрашини,бирдамлик, дўстлик,ва аҳиллик туйғулари янада зиёда бўлишини сўраб қоламан.

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Жонажон Ўзбекистонимиз омон бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR