"Туман тупроқ-иқлим ва бошқа шароитларни ҳисобга олган ҳолда Исроил компанияси томонидан илмий асосланган агротехника қоидалари асосида ишлаб чиқилган томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш, нафақат юқори ҳосилдорликка, шунингдек табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга олиб келади" дейди туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев.
Томчилатиб Суғориш Тизимлари - Экологик Тоза Суғориш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарори ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда, айниқса пахта етиштиришда сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали уларнинг ҳосилдорлигини янада ошириш мақсадида Яккабоғ туманида Исроилнинг “Netafim” компанияси билан ҳамкорликда томчилатиб суғориш тизими жорий этилмоқда.
Бугун Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев Исроилнинг "Netafim" еомпаниясида ишлаб чиқарилиб, туманга олиб келинган томчилатиб суғориш технологияларини кўздан кечирди.













