Хайр-саховат, муҳтожларга ёрдам бериш, чорасизларни қўллаб-қувватлаш, ногирон ва боқувчисини йўқотганларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятлардан бири.
Яккабоғ туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги «Саховат» уйида Рамазон ҳайити муносабати билан нуронийлар учун дастурхон ёзилди.
Ушбу тадбирни туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев кириш сўзи билан бошлаб, қалбимизга шодлик, кўзимизга нур, дастурхонларга барака, оиламизга тинчлик неъматларини олиб келувчи ҳайит билан йиғилганларни самимий муборакбод этди.
Мазкур тадбирда эл суйган санъаткорлар томонидан айтилган куй-қўшиқлар эса даврага ўзгача шукуҳ бағиш этиб, меҳрга ташна ёши улуғ нуронийлар қалбига ўзгача қувонч олиб кирди.