Яккабоғ туман ҳокимлигида 2022 йил ҳосили учун пахта етиштиришда томчилатиб суғоришни жорий қилиш бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Улуғбек Узақов ҳамда туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев, фермерларга томчилатиб суғоришнинг афзалликлари, уни жорий қилган тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида тушунтириш ишлари олиб бордилар.
Бундан ташқари томчилатиб суғориш тизими орқали, сув ресурсларини танқислик шароитда кам сарфлаб кўп ҳосил олиниши, экинларнинг ҳосилдорлиги ортиши ва маҳсулот сифати яхшиланиши, сувнинг ўсимлик тагига тўғридан тўғри берилиши, тупроқ қотмаслиги ва мавсумдан сўнг осон ҳайдалиши, ҳамда томчилатиб ўғитлаш натижасида техникага зарурият қолмаслиги ҳақида ҳам фермерлар учун қўшимча тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.