Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғда яна бир янги боғча очилди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Яккабоғда яна бир янги боғча очилди

Жамият / Таълим / Пост 29-ноя, 10:379 710
Яккабоғ тумани "Гулистон" МФЙда 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Қарийб 2 миллиард 690 миллион сўмга ташкил этилган мазкур боғча 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, 250 нафар болажонлар тарбияланишлари учун барча шарт-шароит яратилган.
Туман ҳокими янги боғчанинг очилиши билан барча йиғилганларни табриклаб, ушбу маскандан  юртимизга садоқатли баркамол авлод вакиллари етишиб чиқишини тилади.
Мазкур мактабгача таълим муассасасида 32 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, шундан 2 нафари кам таъминланган боқувчисини йўқотган аёллар ҳисобланади. Шунингдек, 5 нафар аёллар дафтарига киритилган оилалар фарзандлари навбатсиз қабул қилинди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу боғча очилишида кенг жамоатчилик вакили сифатида блогер Элмурод Одилов ҳам иштирок этиб ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди.
Очилиш маросими сўнгида болажонлар ижросида бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР