Ушбу штабда тумандаги барча ташкилот раҳбарлари ва мутахассислари кеча-ю кундуз тоғлик фуқароларни қабул қилади ва мурожаатларини шу жойнинг ўзида ҳал этади.
"Ушбу штаб тоғликларнинг йиллар давомида йиғилиб қолган дардлари, ечилмай келаётган муаммолари ҳамда давлатнинг тоғлик аҳолига эътиборини ҳис қилдириш учун очилди. Тумандаги барча ташкилот раҳбарлари ёки ҳокимлик вакиллари халққа хизмат қилиши, аҳоли дардини тинглай олиши зарур ва шарт" дейди туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев.