Яккабоғ тумани “Aлишер Навоий” ҳудудидаги “Расулов Панжи Бободўстович” фермер хўжалигида 2022 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.
Унда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Тешайев, қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ғанишер Ҳайдаров, тўртта сектор раҳбарлари ҳамда туман қишлоқ хўжалиги раҳбарлари ва фермерлар иштирок этишди.Деҳқончиликнинг боши уруғдан - уруғ сифатли бўлса, ҳосил мўл бўлади дея таъкидлаган вазир ўринбосари семинар давомида уруғлик ғаллани тайёрлашда эътибор қаратиш зарурлиги шунингдек техникаларнинг мавсумга тайёргарлиги, ғалла майдонларига берилаётган минерал ўғитлар, сув йўларини тартибга келтириш, суғориш отрядлари ишини тўғри ташкил этиш борасида соҳа вакилларига тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.
Маълумот ўрнида: Яккабоғ туманида 2022 йил ҳосили учун 8 минг гектар майдонда ҳар бир гектаридан 40 сентнердан жами 32 минг тонна бошоқли дон етиштириш назарда тутилган бўлиб, 14 та экиш отрядлари ташкил қилинган. Тўрт хил навдаги уруғлик экиш 324 та ғалла экувчи фермерларга тақсимлаб чиқилган. шундан 2 минг гектари очиқ майдонларга, 6 минг гектари ғўза қатор орасига экилади.