Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бошчилигидаги масъуллар туман ҳокимлиги биносида мурожаат билан келган фуқаролар билан учрашди.
Ушбу қабул давомида фуқаролар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, электр энергияси, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларида мурожаат қилдилар.
Мурожаат билан келган фуқаролар муаммоларининг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилиб, муддат талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.