Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
27 июнь –Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Яккабоғ туман ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг байрам табриги. » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

27 июнь –Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Яккабоғ туман ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг байрам табриги.

Siyosat / Пост 27-июн, 15:229 1 194
27 июнь –Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Яккабоғ туман ҳокими Л.Абдуллаевнинг байрам табриги.

Авваломбор, Сиз азиз журналистларни, матбаа ва нашриёт, туман газетаси масъулларини ҳамда ушбу соҳада кўп йиллар меҳнат қилган, жонкуяр ижодкорларини ва соҳа фахрийларини 27 июнь –Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман!

Ижод аҳли, айниқса, журналистлар жамиятимизда рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир.

Яратувчанлик ва фаровонликни ҳар қадамда таъмин этиш учун зарур бўлган давлат бошқаруви ҳамда халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни айнан мана шу  касб эгаларидаги жонкуярлик ва фидойилик тимсолида кўрамиз десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Элу халқимизнинг манфаати, келажагини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини ёритишда муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиши зарур. Бу - замон талаби, ислоҳотларимиз талаби  деган фикрларига монанд фаолият юритмоқдасиз.

Дарҳақиқат,  ХХI аср –ахборот асри!  Бир сўз билан айтганда, айни кунда ОАВ аҳолига тезкор ахборот етказиш, уларнинг тафаккур доирасини, дунёқарашини ва маънавиятини юксалтиришдаги аҳамияти ниҳоятда катта эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Буюк ва муқаддас Ватанимиз – мустақил Ўзбекистон бугун ўз мустақил йўли, ўз сўзи билан дунё ҳамжамияти орасида ўзига хос мустаҳкам нуфуз ҳамда мавқеига эга.

Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда олиб борилаётган одилона ва халқпарвар сиёсатни тарғиб этадиган қалам аҳлининг Ўзбекистон тараққиётидаги улуши салмоқли, шарафли, хизматлари эса самимий эҳтиромга лойиқ.

Сўнгги йиларда туман оммавий ахборот воситалари, газеталари халқимизнинг илмий-маърифий, маънавий-маданий савиясини юксалтириш, мазмунли ҳордиқ чиқаришга бўлган долзарб мавзу ва масалаларнинг кенг ёритилишига ҳисса қўшмоқда.

Туманимиздаги мавжуд ва кенг имкониятларни, давлат ва жамоатчилик ташаббусларини туман, вилоят ҳамда республика матбуоти саҳифаларида фаол тарғиб этилишида беназир ҳисса қўшиб келган, номлари мангуликка муҳрланган, марҳум устоз ижодкорларимиздан Мисриддин Муҳаммадиев, Абдиалим Каримов, Турсунбой Очилов, Хайрулла Тўраев, Ўрол Ғоибназаров, Норчучук Юсуповаларнинг муборак номларини фахр билан ёдга оламиз.
    
Шунингдек, бугунги кунда нафақадаги, тажрибали қалам соҳиблари Гадоймурод Рахматов, Абдиқаҳҳор Элмирзаев, Махбуба Одилова каби журналистларимиз ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси туман бўлими аъзоси, Олий Мажлис ҳузуридаги ОАВ ва жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2 марта гранд соҳиби Бозор Азизов, Самариддин Холманов, Ўрол Камоловлар каби “Яккабоғ овози” газетасининг пешқадам мухбирлари ҳамда муҳаррирларининг хизматлари алоҳида эътирофга лойиқдир.

Ҳар қандай касб эзуликка хизмат қилар экан, халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сиз азизларни, касб байрамингиз билан яна бир бор қутлар эканман, касбингиздан доим барака топиб юринг, эл назаридан қолманг, дейман!

Зиммангиздаги улкан ва заҳматли меҳнатингизга муваффақиятлар тилаган ҳолда, барчангизга Ватанимиз равнақини, фарзандлар камолини кўриб яшаш насиб этсин!

         (Эътиборингиз учун рахмат!)
Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
INTERAKTIV XIZMATLAR