Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Коррупция – жамият ривожланишига тўсиқ » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Коррупция – жамият ривожланишига тўсиқ

Иқтисодиёт / Пост 10-дек, 15:019 420
Коррупция давлат ва жамият ҳаётига, хусусан шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг фаровон яшашига хавф солувчидир. Барча ривожланган ва ривожланаётган давлатларнинг барчаси бундай иллат билан доимий равишда кураш олиб келмоқда. Шу ўринда коррупцияни нимадан келиб чиқади, деган савол туғилади. Бунинг асосий омили давлат органлари ходимларининг моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадидир. Яъни, коррупция ортида даромад топиш илинжи турибди. Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, оʼз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир. Аслида коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда оʼзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир.

2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни кучга киргани бу борадаги муҳим қадам бўлди. Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган мазкур қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос яратди.

Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ давлат органлари ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс оʼзларига мурожаат этганлигига оид барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек, давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг оʼзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида оʼз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шарт. Ушбу мажбуриятнинг давлат органлари ходимлари томонидан бажарилмаслиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Бу қонун мамлакатимизда соғлом муҳитни шакллантириб, коррупцияни илдизига болта уришга ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, қонун нафақат коррупцияга қарши курашиш механизми мустаҳкамлаш шунинг билан бирга жамиятда адолатни ўрнатишга самарали ҳиссасини қўшади.

Яккабоғ туманлараро иқтисодий
суди раиси   С.Турсунов


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР