Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
САЙЛОВНИНГ ЖАМИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ ВА ЁШЛАРНИ УНДА ИШТИРОК ЭТИШИНИНГ АҲАМИЯТИ ТЎҒРИСИДА » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

САЙЛОВНИНГ ЖАМИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ ВА ЁШЛАРНИ УНДА ИШТИРОК ЭТИШИНИНГ АҲАМИЯТИ ТЎҒРИСИДА

Iqtisodiyot / Пост 29-сен, 14:089 811
САЙЛОВНИНГ ЖАМИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ ВА ЁШЛАРНИ УНДА ИШТИРОК ЭТИШИНИНГ АҲАМИЯТИ ТЎҒРИСИДА  
     
Ўзбекистон Республикаси бугунги кунда сиёсий, иқтисодий ва маънавий тараққиётда салмоқли натижаларга эришди. Уларнинг натижаси ўлароқ, жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, янгиланиш, айниқса демократлаштириш жараёнларини жадаллаштириш имкониятларига эга бўлдик. Шу жумладан сайлов соҳасида ҳам замон талабларидан келиб чиққан ҳолда илғор ҳорижий тажрибанинг амалиётда ўзини оқлаган, миллий менталитетимизга мос бўлган томонлари босқичма-босқич қонунчилигимизга жорий этиб келинмоқда. 
Сайлов,  фуқароларнинг  у  ёки  бу  номзодни ёқлаб  овоз бериши орқали давлат ҳокимияти органларини шакллантириш жараёни ҳисобланиб, фуқаролар бевосита сайловда иштирок этиш орқали ўзларининг сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда давлатнинг эртанги кунини белгилашда ўз позицияларини намоён этади. Сайлов кунига қадар 18 ёшга тўлган ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайлаш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Ёшларни сайловга кенг жалб этиш орқали сиёсий ҳаётда ўз ўринларини топишга кўмаклашиш, шунингдек давлат ва жамиятда билан боғлиқ ижтимоий сиёсий воқиялардан ўз вақтида хабардор бўлишини ҳамда юз бераётган ўзгаришлар бўйича ўз сиёсий позициясини мустақил равишда билдира оладиган етук шахс сифатида тарбия қилиш бизнинг асосий мақсадларимиздан бири бўлиши лозим.
2021 йил 8 февралда қабул қилинган “Сайлов қонунчилиги такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жорий йилда илк бор октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида, яъни 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтади.
Ўзбекистон  Республикасида  сайловлар  умумий,  тенг, тўғридан-тўғри  сайлов  ҳуқуқи  асосида  яширин  овоз  бериш принципларига биноан очиқ ва ошкора ўтказилади. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора амалга оширади. Сайлов  комиссиялари  фуқароларга  ўзи  олиб бораётган ишлар тўғрисида, сайлов  округлари,  участкалари  тузилганлиги  ҳақида,  сайлов комиссияларининг  таркиби,  уларнинг жойлашган ери ва иш вақти тўғрисида хабардор этади, сайловчиларнинг  рўйхатлари,  сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг  рўйхати  билан  таништиради,  Ўзбекистон Республикаси  Президентлигига номзодлар тўғрисидаги, шунингдек, овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги маълумотларни маълум қилади. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча жараёнлари оммавий ахборот воситаларида, шунингдек ижтимоий тармоқларда ёритилади.


Яккабоғ туманлараро иқтисодий 
суди раиси  С.Турсунов
Яккабоғ туманлараро иқтисодий 
суди девонхона мудири  С.Хушвақова
Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR