Яккабоғ тумани "Сандал" МФЙ "Қорасув" қишлоғида давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари бошланди.
Қарийб 5 миллиард 850 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилаётган мазкур боғча 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, "Қашқадарё Гранд Бунёдкор" МЧЖ томонидан қурилмоқда.
Яккабоғ ҳокими ўринбосари Дилшод Мингбоев мазкур боғчанинг қурилиш ишлари билан танишиб, келажакда ушбу маскандан юртимизга садоқатли баркамол авлод вакиллари етишиб чиқишини тилади.