Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев "Оқсарой кластер" МЧЖ томонидан барпо этилаётган текстиль корхонасининг қурилиш ишлари билан танишди.
Оқсарой кластер МЧЖ томонидан барпо этилаётган ушбу текстиль корхонаси, ёғ ишлаб чиқариш ускунаси ҳамда тўқув ускунаси ва тўқув ускуналари сотиб олиш ҳамда шу асосда фаолиятини кенгайтирган ҳолда янги иш ўринларини яратади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати:
Тозаланган пахта ёғи 15400 тонна 246,4 миллиард сўм
Газлама мато 12 миллион .п|м – 144,0 миллиард сўм
Трикотаж тайёр маҳсулот 41,2 миллиард сўмни жами 431,6 миллиард сўмни ташкил этади.
Шундан 2.0 миллион сўм АҚШ доллари ҳисобида трикотаж тайёр маҳсулотларини экспортга йўналтириш режалаштирилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 19.6 миллион АҚШ доллари бўлиб, ишга туширилиш санаси 2021 йил 4 чорак этиб белгиланган.
Корхона тўлиқ ишга туширилганидан кейин тўқув цехига 200, тикув цехига эса 400 нафар янги иш ўринлари яратилади.