2 сонли касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган тадбирда Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бошчилигидаги масъуллар иштирокида, ёшлар дафтарига киритилган 161 нафар ёшларга "Ёшлар жамғармаси" ҳисобидан техникалар олиб берилди.
Унда 66 та 135 миллион сўмлик тикув машиналари, 7 дона 6 миллион 300 минг сўмлик Мотопила, 20 миллион сўмга 20 дона сварка пайвандлагич, 1 миллион 400 минг сўмга 7 дона мантиқосқон, 10 миллион 400 минг сўмга ўт уриш аппаратлари, 1 миллион 500 минг сўмга 3 дона самовар, 1 миллион 600 минг сўмга дурадгорлик ускуналари, 27 миллион 400 минг сўмга 7 дона компьютер жамланмаси, 4 миллион сўмга 2 дона Карчер, 14 миллион сўмга 7 дона пайвандлаш ва баргалка аппарати, 2 миллион сўмга 2 дона сартарошлик ускуналари, 60 миллион сўмга 8 дона Мотокултиваторлар жами 161 нафар ёшларга туман ҳокими ва сектор вакиллари иштирокида тақдим этилди.
"Президентимиз "Халқимиз юртимизда рўй бераётган ўзгаришларни ўз ҳаётида эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун сезиши керак" деганларида, бандлик масаласини ҳам эътибордан четда қолдирмаган эдилар. Чунки доимий иш билан машғул ёшнинг бекорчи нарсаларга сарфланадиган вақти бўлмайди, севимли касб эгасининг эртанги кунидан кўнгли тўқ, руҳи эса баланд бўлиши, табиий. Энг асосийси, у мақсад билан яшайди. Чунки ёшларнинг бандлигини таъминлаш билан мамлакат ривожига ҳисса қўшаётганларнинг сафини кенгайтиришга эришиш мумкин" дейди Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бўлиб ўтган тадбирда.