Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ туман ҳокимлиги мажлислар залида жорий йилнинг 8 август куни содир этилган мудҳиш жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғ туман ҳокимлиги мажлислар залида жорий йилнинг 8 август куни содир этилган мудҳиш жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди

Jamiyat / Пост 19-авг, 10:249 681


Унда вилоят ИИБ ва тумандаги 4 та сетор раҳбарлари, мутасадди идоралар ҳамда «Узун» маҳалласи бешлиги ва оқсоқоллар, фуқаролар иштирок этишди.


Тадбирда сўз олган Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев содир этилган жиноят Оила-турмуш ва ўзаро келишмовчиликлар доирасида юзага келганини таъкидлади.


Муҳокама йиғилишида пичоқ билан оғир тан жароҳати етказилиш жиноятини юзага келишида жаҳлга эрк берилгани,  бунинг ўрнига ақл билан иш тутилганида бу каби салбий ҳолат юзага келмаслиги, қолаверса, жиноятга қўл урган фуқаронинг ота-онаси, қариндошлари фарзандини назорат қилганида мудҳиш жиноятнинг  олди олиниши мумкинлиги ҳам айтилди.


Шу ўринда маҳалла бешлигининг «Хонадонбай» ва «Маҳаллабай» ишларни амалга оширишда,  бу каби ҳолатларни аниқлашда сусткашликка йўл қўйилгани танқид остига олинди. Ўз навбатида кўча куйда жамоат жойларида оқсоқоллар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам ёшларга панд-насиҳат бериши, бу каби салбий ҳолатларни олдини олишда муҳим омил эканлиги иштирокчиларга тушунтирилди.


Жиноятнинг  сабаб ва омиллари таҳлил қилинган муҳокамада  маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда масъулларга ҳозирги вақтда Республикамизда олиб борилаётган «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» деган тамойилнинг мазмун моҳияти, ҳар бир фуқаро ўзи яшаб турган маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга масъул эканлиги, ушбу жиноят ҳам маҳаллада яшовчи фуқароларнинг эътиборсизлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва бошқа мутасаддилар билан ҳамкорлик қилмаганликлари оқибатида содир бўлганлиги, келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида ҳушёрликни ошириш, ўзини, ўз уйини ўзи асраши кераклиги, маҳалладаги ҳар бир ҳолатга дахлдорлик хисси билан яшаш лозимлиги батафсил тушунтириб ўтилди.

Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR