Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Jamiyat / Taʼlim / Siyosat / Пост 01-окт, 09:409 498

Ҳурматли тумандошлар! Муҳтарам устоз ва мураббийлар!



Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини дунёдаги энг машаққатли ва шарафли ишга бағишлаб келаётган барча Яккабоғлик педагогларни, устозларимизни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этаман.

Биз устоз зотини азалдан отадай улуғ деб биладиган, ҳамиша бошига кўтариб эъзозлайдиган маърифатпарвар халқ фарзандларимиз.

Ҳар бир инсон ҳаётда қандай ютуққа эришган бўлса, уларда қадрдон ўқитувчи ва устозларининг беқиёс ҳиссаси борлигини умрбод миннатдорлик билан эслайди.

Биз яхши биламизки, муаллимлик дунёдаги энг шарафли касблардан биридир. Шунинг учун ҳам дунё иморатлари ичида  энг улуғи мактаб бўлса,  касблар ичида   энг шарафлиси ўқитувчиликдир, деб бежизга айтилмаган.

Ушбу қутлуғ айёмда сиз, заҳматкаш устозларга кўнглимизда, юрагимизда бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларни сўз билан тўлиқ ифода этиш қийин, албатта.

Юртимизда ўқитувчи мустақиллик йилларидан бошлаб янада қадр топди, эъзозланди, ижтимоий ҳимояга олинди. Чинакам шарафли касб эгасига айланди. 

Сизга яхши маълумки, Президентимиз томонидан халқ таълимини ривожлантиришга жуда катта эътибор берилмоқда. 1 октябрнинг Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида нишонланиши таълим ходимларининг қадр-қимматини янада оширди. 

Чунки сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга беъзавол етказиш йўлида чинакам фидоийлик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз.

Шу боис бугун сизларнинг шаънингизга билдираётган олийжаноб истакларимиз, ташаккурларимизни барча туманимиз аҳлининг чексиз ҳурмат ва эҳтироми сифатида қабул этгайсиз.

Ҳурматли устозлар ва мураббийлар!

Мамлакатимизда янги турдаги ва янги сифат босқичидаги таълим масканлари, хусусан, Президент мактаблари, ижод мактаблари, Президент мактаблари агентлиги қошидаги ихтисослашган мактаблар фаолият юритиб келмоқда.

Бунинг исботи сифатида туманимизда 1 та замонавий, дунё таълими стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги иқтисослаштирилган  мактабини очишга муваффақ бўлдик.

Бундай янгиланишлар жараёнида устоз-мураббийларимиз ҳамда ўқувчиларимизнинг ишга, ҳаётга муносабати ва масъулияти тубдан ўзгариб бормоқда.

“Менинг Президентим”номли Республика ижодий иншолар танловининг вилоят босқичида тумандаги 84-мактаб ўқувчиси Қулбулова Райҳона 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида “Давлат сиёсатини кенг ёритиш йўналишидаги энг яхши иншо” номинациясини эгаллади. 

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра туманимиздаги 40-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Шаропов Тўра Неъматович “Шуҳрат”медали билан муносиб тақдирланди.   

Яккабоғлик спортчи ёшларимиз ҳам мисли кўрилмаган ғалабаларни қўлга киритиб, жаҳон ареналарида Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтариши билан туманни яна бир бор дунёга танитишда муносиб ҳиссаларини қўшдилар.                 

2022 йил Яккабоғ туман спортчилари Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон кубоги ҳамда Осиё, Жаҳон чемпионати ва халқаро мусобақаларда жами 26 та олтин, 22 та кумуш, 27 та бронза жами 75 та медалларини қўлга киритишди. 

Шунингдек, туманда мактабгача таълим ташкилотларининг қамровини ошириш, ёш авлодларга замонавий жиҳозланган мактабгача таълим ташкилотларини фойдаланишга топшириш борасида   “Совуқ булоқ” МФЙда 150 ўринга мўлжалланган, “Уламжи” МФЙ да 120 ўринли, “Cандал”МФЙ да 150 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасалари қуриб битказилди.

Бугунги шиддатли замон олдимизга қандай мураккаб вазифаларни қўяётганини барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Уларни ҳал этиш, дунё миқёсида рақобатбардош бўлиш учун халқимизни, авваламбор, ёшларимизни илм-фан, маърифат ва маънавият, тараққиёт ютуқлари билан қуроллантиришимиз керак.

Ҳурматли устозлар ва мураббийлар!

Жамиятимизда боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, олийгоҳларнинг профессор ўқитувчилари ва илмий-ижодий зиёлиларни бугун биз интилаётган Учинчи ренасанснинг тўрт таянч устуни деб эътироф этмоқдамиз.

Зеро, Президентимиз ҳам “Ўқитувчини ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман”деган гаплари билан жамиятимизда устозларсиз бирор бир соҳани ривожлантириб бўлмаслигини яна бир бор тасдиқладилар.

Касб айёми муносабати билан Сизларни, сизлар орқали барча  таълим фидойиларини, меҳри дарё устозларни  қутлуғ байрам билан чин дилдан қизғин ва самимий табриклайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

******************************************

Ҳамиша соғ бўлинг, муҳтарам устозлар!  


Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR