Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яхши ниятлар ва мақсадлар билан навбатдаги пахтачилик мавсуми Яккабоғ туманида бошланди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Яхши ниятлар ва мақсадлар билан навбатдаги пахтачилик мавсуми Яккабоғ туманида бошланди

Жамият / Пост 03-мар, 20:139 306

Яккабоғ тумани "К.Ашуров" ҳудуди "Элбой ўғли Шоҳруҳ" фермер хўжалиги даласида жонлиқ сўйилиб,хатми қуръон ўқитилди ҳамда чигит экиш ишлари бошланди.

Семинар тарзида ўтказилган бугунги жараёнда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Улуғбек Узақов ҳамда туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бошчилигидаги барча қишлоқ хўжалиги вакиллари ва фермерлар иштирок этишди.



Жорий йил Яккабоғ туманида чигит экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида, бу йил ҳам мавсумга пухта ҳозирлик кўрилди. 135 та чигит экиш техникалари ва 15 та отрядлар шакллантирилиб, бу отрядларга тажрибали қишлоқ хўжалиги мутахассислар жалб этилди. 

–Бу йил тумандаги 295 та фермер хўжалиги томонидан 7300 гектар майдонга чигит экишни мўлжаллаганмиз. Мўл ҳосил етиштиришнинг асосий омилларидан бири навни тўғри танлаш ва ўз вақтида экиш, – дейди туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Зулқарнай Имомов. – Йиллар давомида орттирилган тажрибага биноан деҳқонларимиз бу йил ғўзанинг “Наманган-77” ва “Порлоқ” навларини экишни режалаштирилган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР