Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИГА БАҒИШЛАНДИ » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИГА БАҒИШЛАНДИ

Жамият / Пост 26-апр, 13:399 381


Яккабоғ туман Ички ишлар бўлими мажлислар залида ўзбек шеъриятининг   иқтидорли намоёндаларидан бири, ажойиб истеъдод соҳиби Муҳаммад Юсуф таваллуди муносабати билан шоир ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирни туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Баратов кириш сўзи билан очди.


Тадбирда иштирок этган  “Яккабоғ овози” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси туман бўлими раиси Бозор Азизов ўзининг бетакрор ижоди билан ўқувчилар қалбида бир умрга муҳрланиб қолган  истеъдодли шоир Муҳаммад Юсуф ижодига тўхталиб, бетакрор ва эсда қоларли тимсоллар яратгани, оддий ҳаёт воқелигини чуқур ва ўзига хос тарзда бадиий шакллардан маромида фойдалана олгани,  ўзбек шеърияти ривожига самарали таъсир кўрсатувчи шеърлари билан абадий ўрин эгаллагани ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.


Тадбирда иштирокчилар ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган шоир шеърларини ёд олишиб, бетакрор ижоди ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Декабрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР