Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги у туғилган Хўжаилғор қишлоғида кенг нишонланди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги у туғилган Хўжаилғор қишлоғида кенг нишонланди

Jamiyat / Пост 01-апр, 20:129 1 400
Амир Темур — ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан биридир. 

Яккабоғ тумани Хўжаилғор қишлоғидаги Соҳибқирон туғилиши билан боғлиқ қадимий қудуққа туташ майдонда халқ сайли ўтказилди.

Ушбу тадбирда кўп йиллик ижодини Амир Темур бобомиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга, шу мавзуда бадиий асарлар ёзишга бағишлаган атоқли адибимиз, профессор, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Халқаро Амир Темур фонди раисининг биринчи ўринбосари, Амир Темур ҳақида бир қанча асарлар муаллифи ёзувчи Ўзбекистон Ёзувчилар уйишмаси аъзоси Тўлқин Ҳайит, “Шарқ юлдузи” ва “Звезда Востока” журналлари бош муҳаррири, шоир ва таржимон, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сирожиддин Рауф, Тошкент Давлат шарқшунослик университети доценти, ёзувчи ва адабиётшунос, Амир Темурга бағишланган асарлар ҳақида кўп мақолалар муаллифи, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Адҳамбек Алимбеков, Халқаро Амир Темур фонди Самарқанд  вилояти бўлими раҳбари, профессор Қўзибой Мамарайимов, Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги ҳамда “Темурбеклар мактаби”  курсантлари иштирок этишди.

- Соҳибқирон нафақат ўз давридаги энг қудратли давлат асосчиси, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, балки Осиё ва Европа қитъаларида рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган Шахс - дейди ушбу тадбирда иштирок этган туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев.

Тадбир доирасида миллий ҳунармандлик намуналари кўргазмаси уюштирилиб, кураш, тош кўтариш, от чоптириш каби халқ ўйинлари, турли этнографик чиқишлар намойиш этилди.

Бу каби тадбирларнинг азалий қадриятларимизга ҳамоҳанг тарзда нишонланиши ёш авлоднинг тарихимизга оид билимини, улуғ бобомиз сиймосига ҳурмат-эҳтиромини янада юксалтиради, шу билан бирга, дунё жамоатчилиги эътиборини буюк саркарда туғилиб-ўсган гўша — Хўжа Илғорга қаратиб, бу эрда янги сайёҳлик манзилини яратишга хизмат қилади.

Тадбирга янада кўтаринкилик бағишлаш мақсадида Амир Темур даврини акс эттирган театрлашган саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди

Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR