Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев туманнинг "Ҳисор" ҳудудида "Давр шароб" МЧЖ томонидан, 170 гектар майдонда ташкил этилаётган узумчилик боғида олиб борилаётган иш жараёнлари билан танишди.
Аввалроқ, ушбу ҳудудда "Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш" агентлиги директори, туман ҳокими ва мутахассислар иштирокида, фермерлар учун амалий ўқув семинари ташкил этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.