Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
"Тиббиёт ходимлари куни" » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

"Тиббиёт ходимлари куни"

Jamiyat / Siyosat / Пост 12-ноя, 22:149 1 303
Азиз шифокорлар, тиббиёт соҳасининг фидойилари!



Азалдан ўзининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаган Сиздек саҳоватли касб  эгаларини "Тиббиёт ходимлари куни" – касб байрамингиз муносабати билан чин дилдан, самимий муборакбод этаман!

Мамлакатимизда кенг нишонланаётган ушбу байрам нафақат тиббиёт ходимларининг, балки бу касб эгалари билан фахрланиб дил сўзларини изҳор этаётган аҳолимизнинг ҳам қутлуғ айёмидир.

Халқимиз сизларни дунёдаги энг улуғ касб эгалари, муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи инсонлар деб билади ва машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлайди.

Инсоният пайдо бўлибдики, дардга чалинганда, хасталик хуружларида , аввало, Сиз азизлардан нажот кутадилар, дардларига даъво истайдилар.

Шифокор касби шарафли, меҳнати эса улуғдир!
Сиз каби жонкуяр шифокорлар меҳнати ила инсонларнинг ҳаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади.


Айниқса, дунё аҳли саломатлигига раҳна солган пандемия даврида туманимиз шифокорлари ҳам фидокорона хизмат қилдилар. Жонкуярлик билан фуқароларимизни асрашда, беморларга шифо улашишда, Яккабоғ тумани шифокорлари ҳамда кичик ва ўрта тиббиёт ходимларининг хизматларини оддий сўз билан таърифлашга тил ожиз.

Негаки, ўзларининг саломатликларини хавфу хатарга қўйишган ҳолда кунни тунга улаб, ҳар бир жонга дармон бўлаётганликлари юксак эътирофга сазовордир. Чунки сизнинг маҳоратингиз, малакангиз, масъулиятингиз инсонларнинг ҳаётида муносиб ўрин эгаллайди.

Мамлакатимизда бугунги кунда Президентимиз томонидан  замонавий тиббиётнинг ривожланиши учун улкан имкониятлар яратилиб келинмоқда. Шу борада шифокорларимизга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз "Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунчалик ишонади. Халқ кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса давлатдан, бугунги сиёсатдан  ҳам рози бўлади",-деб бот-бот таъкидламоқдалар.

Шунинг учун бундай улкан вазифалар олдимизда турган экан улуғ халқимизнинг розилиги йўлида олиб бораётган  ишларингиз бардавом бўлишини тилайман!

Қадрли шифокорлар, ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнинигизни эътироф этган ҳолда, Сиз азизларни "Тиббиёт ходимлари куни" байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, меҳнат жамоаларингиз ва хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, дастурхонларингизга қут-барака, эл саломатлиги йўлидаги машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат тилайман!

Қўлингиз дард кўрмасин, доимо соғ-омон бўлинг, азиз шифокорлар!

Эътиборингиз учун раҳмат!
Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
INTERAKTIV XIZMATLAR