Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғда пахта экилган майдонларда дефолиация ишлари бошланиш арафасида » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Яккабоғда пахта экилган майдонларда дефолиация ишлари бошланиш арафасида

1 / Иқтисодиёт / Пост 15-авг, 13:389 379
Пахтачиликда дефолиация ўтказиш енг муҳим агротехник тадбирлардан бири ҳисобланади. Сифатли дефолиация ўтказиш ҳосилни қисқа муддатлар ичида пишиб етилиши ва тез очилишини таъминлайди. Дефолиациянинг сифати, дефолиация ўтказиш муддати ва меъёрига боғлиқ бўлади.

Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев ва туман ИИБ бошлиғи Дилшод Умаровлар ғўза дефолиациясини ўтказишга жалб этиладиган техника воситаларини тайёргарлик ҳолати билан танишди.

"Ғўза дефолиацияси ўз вақтида ва сифатли ўтказилса, ғўза баргларини тўлиқ тўкилишини таъминлайди, қатор оралиқларида ҳаво аэрацияси яхшиланиб, ўсимлик иссиқлиги ва нуридан самарали фойдаланади ҳамда дефолиантлар таъсирида ўсимлик танасида физиологик жараёнлари бузилиб, моддалар қайта тақсимланиши натижасида кўсаклар пишиб етилиши тезлашади" дейди туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев жараёнларни кузата туриб.

Шунингдек, пахта экилган майдонларда дефолиацияни тавсия этилган муддатларда сифатли амалга оширилиши, улардан самарали фойдаланиш лозимлиги юзасидан қўшимча тавсия ва топшириқлар берилиб, дефолиантларни қўллаш меъёрларига тўлиқ риоя этилиши каби тавсия ва топшириқлар ҳам бериб ўтилди.


Бугунги кунда Яккабоғда 7300 гектар майдонда пахта экилган бўлиб, 7 отрядга 24 та ОВХлар ажратилган.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР