Яккабоғ тумани Ўрта маҳалла фуқаролар йиғинида "Маҳалла етакчиси - Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси" шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.
Ушбу фестиваль доирасида ёшлар шахмат-шашка, ёш китобхон, мини футбол, заковат интеллектуал ўйини, волейбол, стол тенниси, ҳарбий ва фольклор жамоалар чиқишлари, ўқ отиш, рассомчилик санъати каби беш муҳим ташаббуснинг турли йўналишларида ўз истеъдодларини намойиш этишди.
Албатта бу каби фестиваллардан кўзланган асосий мақсад, ёшларни бир мақсад атрофида бирлаштириш, шунингдек, тумандаги ёшлар етакчиларининг бу каби байрам тадбирларини ўз маҳаллаларида кенг тарғиб этишларини таъминлашдан иборат.
Кечки пайт ташкил этилган гулхан атрофидаги концерт дастури ҳам йигит-қизларга катта таассурот қолдирди.
Яккабоғда "Маҳалла етакчиси - Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси" шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали кўтаринки руҳда ўтди.