Яккабоғ туманида Ҳоким ёрдамчиси - "Янги Ўзбекистон" ислоҳотчиси шиори остида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Унда маҳаллада иш бошлаган ҳоким ёрдамчиларининг ўз ҳудудларини ривожлантириш, ҳудуд аҳолиси бандлигини таъминлаш ва камбағалчиликни қисқартиришда фойдаланиши мумкин бўлган хўжалик асбоб-ускуналари ярмареаси кўргазмалари тақдим этилди.
Шунингдек, "Ҳоким ёрдамчиси" лавозимининг келгусидаги мақсад ва вазифалари ифодаси сифатида аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, касбга ўқитиш ва шу орқали уларнинг харид қувватини ҳамда даромадларини ошириш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.