Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев "Фаровонлик" МФЙ "Қасноқ" қишлоғида яшовчи тадбиркор Нўрбўта Раҳмотовнинг полиетилен маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "IBROHIM PLAST" корхонасида бўлиб, иш фаолияти билан яқиндан танишди.
Норбўта Раҳмонов ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қарийб 800 миллион сўмлик техника сотиб олиб, кунига 500 килограммгача полиетилен маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.
Тадбиркор ҳозирда 15 та ишчи ўрни яратган бўлиб, ўз маҳсулотларини Яккабоғ, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Қамаши туманлари ички бозорларига сотиб келмоқда.