Икки нафар ўқувчига "депутат стипендия"си берилди
Яккабоғда 77-умумий ўрта таълим мактабида А.Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан адабий тадбир бўлиб ўтди.
Ҳокимият вакиллари, прокуратура ва депутатлар иштирок этишган тадбирда, ўқувчилар томонидан улуғ мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг бебаҳо меросидан намуналар-ғазал, туюқ, мухаммас ва мустаҳзодлар ижро этишди.
Тадбир сўнгида депутат Абдунаби Гиёсов мактаб кутубхонаси ва фаол ўқувчилар учун китоблар жамланмаси совға қилган бўлса, депутат Наргиза Саломова эса энг аълочи ўқувчининг 2 нафарини "Депутат стипендия"си билан тақдирлади.