Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг сўнгги кунги финал беллашувларида оғир вазн (+100 кг) тоифасидаги яккабоғлик полвонимиз Шоҳруҳ Бахтиёров ажойиб камбек эвазига ғалаба қозониб, Будапешт “Катта Дубулға” турнирининг бронза медали соҳибига айланди.
Бахтиёров бронза медали учун кечган муросасиз беллашувда финляндиялик Мартти Пуумалайненни таслим этди. Вазари баҳоси билан ютқазаётган Шоҳруҳ қисқа фурсатда иккита вазари эвазига ғалабани ўз томонига оғдириб олди.
Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медали билан бирга қимматли 500 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.