"Зукко китобхон" республика турнирида қашқадарёликлар совриндор бўлишди
Китобхон ёшларнинг севимли лойиҳасига айланган "Зукко китобхон" интеллектуал ўйини уларнинг билим ва кўникмаларини ҳамда фикрлаш доирасини кенгайтиришга хизмат қилади.
"Ўзбекистон ёшлари форуми-2021" ҳафталиги муносабати билан мазкур бахсларнинг республика босқичи ўтказилиб, унда Яккабоғ туманининг "Юксалиш" жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Албатта, ғолиб-совриндор жамоаларга 550 номдаги 2000 дона китоб ва ҳар бир жамоа аъзоларига ноутбуклар тақдим этилди.