“ЭНГ КИТОБХОН МАКТАБ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА
КИТОБ ЯРМАРКАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ
“Энг китобхон мактаб” лойиҳасининг “Энг китобхон туман халқ таълими бўлими” ва “Энг китоб мактаб” номинацияларида ғолиб чиққан ХТБ ва мактабга “Нексия”, “Энг китобхон оила”га эса “Спарк” автомобили тантанали равишда топширилади. Автомашина ИШОНЧНОМА (доверенность) билан бир йил муддатга берилади. Ғолиб туман ёки мактаб янги ўқув йилида аввалги ўқув йилига нисбатан олий ўқув юртига кириш бўйича, шунингдек, фан олимпиадалари, мусиқа йўналишдаги танловлар, спорт мусобақаларида юқори кўрсатгичга эришса, туман ҳокими ва ички ишлар раҳбарияти тавсияси билан автомашина туман ХТБ ёки мактабга совға қилинади ( ХТБ мудири, мактаб директори номига ёки ташкилот балансига ўтказилади). Аксинча китоблар йўқолиб кетиб, олий ўқув юртига кириш, фан олимпиадалари, спорт ва мусиқа йўналишларида олдинги йилга нисбатан паст кўрсатгичлар қайд этилса мукофотлар (автомашина) қайтариб олинади.
“КИТОБХОН ОИЛА” лойиҳаси (танлови) ғолибини аниқлаш ТАРТИБИ
“КИТОБХОН ОИЛА” лойиҳаси “КИТОБ МАРКАЗИ – КИТОБ ДУНЁСИ” тармоқ савдо марказлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори ҳамда Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган беш ташаббуснинг тўртинчиси – ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш ижросини таъминлаш мақсадида “ЭНГ КИТОБХОН МАКТАБ” лойиҳаси доирасида ўтказилади.
Танловда Ўзбекистонда яшайдиган китобга бефарқ бўлмаган барча оилалар иштирок этиши мумкин. Бунинг учун улар ўз уйларида ташкил этилган оилавий кутубхона ҳақида тайёрланган (30 секундлик) видеороликни лойиҳа ташкилий қўмитасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жўнатиши лозим. Кутубхонада “КИТОБ МАРКАЗИ – КИТОБ ДУНЁСИ” тармоқ савдо марказларидан харид қилинган китоблар бўлиши шарт.
Ўз кутубхоналари ҳақида энг яхши видеороликларни тайёрлаган оилалар билан кутубхоналаридаги китоблар мазмуни, ўзига хос жиҳатлари бўйича савол-жавоб қилинади. Туманда энг яхши китобхон оила деб топилган оила бошқа туманда ҳудди шу тариқа аниқланган оила билан ўзаро беллашади. Плей-офф кўринишида ўтказилган беллашувларнинг финалида ғалаба қозонган оилага автомобиль совға қилинади.
2 ва 3-ўринларни эгаллаган оилаларга қимматбаҳо рағбатлантирувчи мукофотлар топширилади.