Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг Ўзбек тили байрами муносабати билан Яккабоғ аҳлига йўллаган табриги. » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг Ўзбек тили байрами муносабати билан Яккабоғ аҳлига йўллаган табриги.

Tuman / Jamiyat / Taʼlim / Siyosat / Sport / Iqtisodiyot / Investitsiya / Пост 21-окт, 08:539 814

Ассалому алайкум,  Яккабоғ аҳли!

Она тилимиз жонкуярлари, фидойилари!

Сиз азизларни, сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бугун ўзбек тилига давлат тил мақоми берилган кунга 33 йил тўлди.

Тил байрами-миллат байрами, маънавият байрамидир.

Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

1989 йил 21 октябрда, ғоят мураккаб ижтимоий-сиёсий шароитда юртимизда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши миллий мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлганини барчамиз яхши эслаймиз.

“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Миромонович ташаббуси билан жамоатчилигимиз, халқимизнинг хоҳиш-истакларини инобатга олиб, ушбу тарихий санани “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилиниши ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги тараққиётини белгилашда тамал тoши бўлиб хизмат қилди.

Мана икки йилдирки, ушбу сана республикамиз миқёсида кенг нишонланиб келинмоқда.

Бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз.

Чунки, неча асрлар оша аждодларимиздан бизга безавол ўтиб келаётган она тилимизнинг равнақи ва истиқболи ҳақида қайғуриш –бу миллатнинг ўзлигини англаши, унинг маънавий камолотини юксалтириш учун кураш демакдир.

Давлат тилининг обрў-эътибори – бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир.

Дарҳақиқат, тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, аньаналарини сақлайди.

Мамлакатимизда бугун ҳар бир соҳада бўлгани каби ўзбек тилини ривожлантириш йўлида ҳам жуда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбек тилини ривожлантириш, унинг мавқеини ошириш,  софлигини сақлаш борасида Президентимиз томонидан 4 та фармон, ҳукуматимиз томонидан 9 та қарор ижрога йўналтирилди.

Ушбу фармон ва қарорларни ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигида ишчи гуруҳлар тузилиб, барча корхона, ташкилотларнинг иш ҳужжатлари ва ички, ташқи тарғибот воситаларини лотин ёзувига ўтказиш бўйича ҳам сезиларли даражада амалий ишлар олиб борилмоқда.

Она Ватанга муҳаббат ва садоқат – она тилига муҳаббат ва садоқатдан бошланади, десак, янглишмаган бўламиз.

Мен ишонаманки, она тилимизнинг қадр-қимматини ҳис қилган ҳолда,ўзбек тилини софлигини сақлашда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, иш олиб борсак ўзбек тилимизнинг қадри бунданда баланд бўлади.

Сизларни Ўзбек тили байрами билан яна бир бор самимий табриклайман!

Барчангизга соғлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Ўзбек тилимиз ҳамиша безавол яшасин, доимо мағрур янграсин!
Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR