Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бошчилигидаги масъуллар «Эски Яккабоғ» ҳудудида жойлашган "Пахта саноат аксиадорлик жамияти"га қарашли 100 ишчи ўрнига эга бўлган "Яккабоғ барака чеварлари" корхонасининг фаолияти билан танишишди.
Ушбу корхона 100 ишчи ўрнига мўлжалланган бўлиб, «Atlanta sity» корхонаси томонидан сотиб олинган лекин ҳозирда иш фаолияти тўхтаб қолган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокими корхона қувватидан самарали фойдаланиш лозимлиги, фабрикани тез орада иш фаолиятини қайта тиклаб, фуқароларни иш билан таъминлаш сув ва ҳаводек муҳим эканлигини таъкидлади ҳамда бу бўйича ўзининг керакли топшириқларини бериб ўтди.