Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғда янги хусусий клиника ишга тушди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Яккабоғда янги хусусий клиника ишга тушди

Жамият / Инвестиция / Пост 10-мар, 14:139 676
Яккабоғ тумани "Чўмич" маҳалласида «Саломатлик» хусусий клиникаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Яккабоғ  тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев, меҳнат фахрийлари, соғлиқни сақлаш тизими вакиллари, клиника жамоаси, кенг жамоатчилик  вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барча соҳалар сингари тиббиёт соҳасида ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётганини, мамлакатимизда куни кеча кенг нишонланган 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни ва яқинлашиб келаётган Наврўз умумхалқ байрамига катта совға бўлганини айтиб, янги клиниканинг ишга туширилиши билан барча йиғилганларни самимий қутлади.


Жаҳон андозаларига мос ушбу 2 қаватли тиббий муассаса –  тадбиркор Олим Хуррамов ҳамда шифокор Наргиза Соадатова томонидан бунёд этилди.

Шифо масканининг умумий лойиҳа қиймати 12 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 10 миллиард сўми шахсий, 2 миллиард сўми банк кредити маблағлари ҳисобига тўғри келди. Бу ерда беморларга ташхис қўйиш ва даволаш учун малакали врач ва тиббиёт ходимлари жалб этилган бўлиб, энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.


Мазкур хусусий клиника аҳолига 10 та йўналиш бўйича хизмат кўрсатишга ихтисослашган бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 40 нафар бемор ётиб даволаниши учун барча имкониятлар яратилган. Туман марказида барпо этилган клиниканинг иккинчи қаватида жарроҳлик амалиёти ҳам амалга оширилиши тўлиқ йўлга қўйилганлиги шунингдек физиотерапия ҳамда реанимация ва интенсив хоналар ҳам ташкил этилганлигини шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Янги «Саломатлик» хусусий клиникасининг ишга туширилиши ҳисобига 35  та янги иш ўринлари яратилган бўлса, бу кўрсатгични 6 ой ичида 60 тага етказиш кўзда тутилган.





Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР