Яккабоғ тумани "Гулистон" МФЙда 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Қарийб 2 миллиард 690 миллион сўмга ташкил этилган мазкур боғча 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, 250 нафар болажонлар тарбияланишлари учун барча шарт-шароит яратилган.
Туман ҳокими янги боғчанинг очилиши билан барча йиғилганларни табриклаб, ушбу маскандан юртимизга садоқатли баркамол авлод вакиллари етишиб чиқишини тилади.
Мазкур мактабгача таълим муассасасида 32 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, шундан 2 нафари кам таъминланган боқувчисини йўқотган аёллар ҳисобланади. Шунингдек, 5 нафар аёллар дафтарига киритилган оилалар фарзандлари навбатсиз қабул қилинди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу боғча очилишида кенг жамоатчилик вакили сифатида блогер Элмурод Одилов ҳам иштирок этиб ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди.
Очилиш маросими сўнгида болажонлар ижросида бадиий чиқишлар намойиш этилди.