Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бошчилигидаги масъуллар туман ҳокимлигида фуқаро мурожаатларини ўрганишди.
Қабул давомида фуқаролар асосан уй-жой, моддий ёрдам, кадастр, ер ажратиб бериш, газ, сув, кредит, суд-ҳуқуқ билан боғлиқ масалалари билан иштирок этдилар.
Туман ҳокими томонидан ҳар бир мурожаат ечимига жиддий эътибор қаратилиб, айрим мурожаатлар жойида ҳал қилинди. Муддат талаб қиладиган муаммолар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.