Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ туман ҳокими Абдулаев Лутфидин Джураевичнинг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Яккабоғ халқига табриги » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Яккабоғ туман ҳокими Абдулаев Лутфидин Джураевичнинг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Яккабоғ халқига табриги

Жамият / Пост 21-мар, 09:039 778

Aссалому алайкум, азиз Яккабоғликлар!


Қадрли дўстлар! 


Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.


Жаннатмакон она юртимизга барчамиз орзиқиб кутган гўзал ва дилбар фасл - Наврўзи олам кириб келди.


Мана шу улуғ айём, шарқона янги йил билан сиз азизларни – Муҳтарам отахон ва онахонларни, мунис ва меҳрибон опа-сингилларимизни, жондан азиз суюкли фарзандларимизни, каттаю-кичик юртдошларимизни ва бутун Яккабоғ аҳлини чин юракдан самимий муборакбод этаман.

Мана шу мунаввар лаҳзаларда сиз, азизларга, энг эзгу тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман. 

Наврўзи олам юртимизга тинчлик, омонлик, бахт-саодат, қут-барака олиб келсин!

Мамлакатимиз ва хусусан, Яккабоғ туманида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди ва оширилиб келинмоқда. Бу ўзгаришларнинг улуғворлигини ҳис этиш учун узоққа бормай, айни кунларда юртимизнинг барча шаҳар ва туманлардаги улкан бунёдкорлик ишларини кўриш, қалбан ҳис этишнинг ўзи етарли деб ўйлайман.


Фахр билан айтиш керакки, биз бугун жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга, иқтисодиёти барқарор ривожланаётган, эркин фуқаролик жамияти сари дадил қадам ташлаётган келажаги буюк ва қудратли мамлакатда яшамоқдамиз. 

Aлбатта, бундай олий мақсадларга эришиш барчамиздан фидойилик ва машаққатли меҳнатни, катта синовлардан ўтишни, Юртбошимиз бошлаган ислоҳотларни изчил давом эттиришни, юксак ватанпарварликни, бир ёқадан бош чиқариб, бирдамлик билан баҳамжиҳат ҳаракат қилишни талаб этади.


Ҳаммангизни Наврўзи олам байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман.


Ватанимизни, халқимизни Яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан асрасин!

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР