Юртимизда баҳор фаслининг бор гўзаллигини ўзида мужассам этган, янгиланиш ва покланиш айёми – Наврўз байрами бўлиб ўтди. Туманимиздаги Марказий ўйингоҳига байрамни кўтаринки кайфиятда нишонлаш учун юзлаб яккабоғлик ҳамда қўшни туман ва Республикадан меҳмонлар ташриф буюришди.
Тадбирни туман ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевич табрик нутқи билан очиб берди.
Дастурда туманимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 18-сонли болалар мусиқа мактаби ўқувчилари ҳамда маданият бўлими санъаткорлари ўзларининг санъатларини намойиш этдилар. Байрам тадбири юксак савияда бўлиб ўтиб, томошабинлар ва меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Айтиш жоизки, сайилгоҳга келган меҳмонлар байрамона концертдан баҳра олишди. Наврўз айёмини биргаликда нишонлаш учун ташриф буюрган ўзбек эстрадаси юлдузлари барча меҳмонларга байрамона кайфият ато этишди.
Яккабоғда бўлиб ўтган "Наврўз" байрамидан фотолавҳалар.