Яккабоғ туман биринчи сектор ҳудудидаги "Нурли йўл" маҳалла фуқаролар йиғинида "Ёшлар кутубхона"си ўз фаолиятини бошлади.
Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон Ёшлар форуми" доирасида ўтказилган Яккабоғ туман биринчи секторига қарашли "Янги ҳаёт"," Эсат" ва "Нурли йўл" маҳалласи ёшларидан иборат "Юксалиш" жамоаси Республика миқёсида ўтказилган "Зукко китобхон" интеллектуал мусобақасида фахрли учинчи ўринни эгаллаган эди.
Бугун ушбу ғолиб жамоага Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи томонидан 2000 дона 535 турдаги бадиий китоблар жамланмалари тақдим этилди. Китоб жамланмаларини қабул қилиб олган туманимизнинг "Юксалиш" жамоаси ўз ташаббуслари билан "Нурли йўл" маҳалласида "Ёшлар кутубхонаси"ни ташкил этдилар.
Шунингдек, тадбир давомида "Беш муҳим ташаббус" доирасида кўргазмалар ва туман маданият бўлими томонидан дилларни хушнуд этувчи куй-қўшиқлар намойиш этилди.