Бугун Яккабоғ туманидаги "Оқтош" маҳалласи ҳудудида дарахт кўчатлари ўтказилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
Бугунги кунда туманимиздаги 62 та маҳалла, 127 та қишлоқ, 2 та шаҳарча ва 4 та кўчани обод қилиш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиб, она табиатни асраш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Бу учун эса ҳар бир ҳудудга масъуллар бириктирилиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Кўчатларни Яккабоғ Давлат ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги ҳамда тумандаги кўчатчилик фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етказиб берилиши ҳам йўлга қўйилган.
Яккабоғ туманида ҳозиргача 694,0 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган бўлса, жорий йилда 200 туп акация, 500 туп чинор, 2 минг туп Виргин арчаси, 1,0 минг туп Шарқ туяси, 2,0 минг туп каштан, 50 туп лола дарахти, 20 туп липа, 30 туп оқ қайин, 5,0 минг туп эман, 7,0 минг туп япон сафураси, 3,0 минг туп катальпа, 2,0 минг туп шумтол, 10,0 минг туп қайрағоч, 2,0 минг туп павлония, 100,0 минг туп терак, 500 туп заранг, 2,0 минг туп Қрим қарағай, 300 туп Сурия атиргули, 200 туп ҳинд сирени, 3,0 минг туп жийда, 10,0 минг туп ёнғоқ, 5,0 минг туп беҳи, 200,0 минг туп узум, 100,0 минг дона тут кўчатлари, 200,0 минг дона дарахт қаламчалари, 20,0 минг туп бошқа турдаги манзарали кўчат ва буталар, 100,0 минг туп мевали ва дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган.