Ўзбекистоннинг Озарбайжон ва Бельгиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари Ашрафханов Бахром Бахадирович ҳамда Хакимов Дильёр Зафарович Яккабоғ туманига ташриф буюришди.
Дастлаб Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев тумандаги йирик лойиҳалар билан таништириб ўтди.
Шундан сўнг элчилар туман ҳокимлигида тадбиркорлар билан учрашиб, қайси йўналишларда ҳамкорликда ишларни ташкил этиш бўйича фикр-мулоҳазалар олиб боришди.
Элчиларнинг Яккабоғ туман ҳокимлигида ўтказилган тадбиркорлар билан учрашувида Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаев бошчилигидаги масъуллар ҳам иштирок этишди.