Яккабоғда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган "Пахтакор" маҳалласида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 13 км ичимлик сув тармоғи тортиш 2 дона сув минораси ҳамда 2 дона артезан қудуғи қуриш учун 2 млрд 567 млн сўм пул маблағи ажратилиб, ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилди.
Бунинг натижасида 461 нафар аҳоли хонадонлари тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Айни вақтда маҳаллада дастурга кўра 8,5 километрга яқин тупроқ йўлларга шағал ётқизиш, 2 та мактабда реконструкция ишлари ҳамда таъмирга муҳтож устун ва тармоқларни алмаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Шунингдек, дастур доирасида 3,5 километр йўлларга асфальт ётқизилиши, 3 та трансформатор ўрнатилиши, аҳоли эҳтиёжига қараб суюлтирилган газ баллонлар билан ҳам таъминланиши кўзда тутилган.