Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бошчилигидаги масъуллар "Маданият" МФЙда янгидан ўз фаолиятини бошлаган "Mail Fashion textile" қўшма корхонаси фаолияти билан танишишди.
Туркиялик инвесторлар томонидан ташкил этилган мазкур корхона текстиль маҳсулотларини тайёрлашга ихтисослашган бўлиб, биринчи босқичда тайёр кийим-кечак маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Иккинчи босқичда эса буёқ ва тўқув лойиҳалари ҳам йўлга қўйилади.