Россиялик инвестор Алексей Кошинов Николаевич Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев билан учрашди.
Учрашув давомида Алексей Николаевич туманга хорижий инвестиция киритган ҳолатда, темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича Яккабоғ ҳокими билан музокаралар олиб борди.
Маълумот ўрнида: Россия давлатидан ташриф буюрган инвестор Яккабоғ туманида 2019 йилда "Группа компания НББК" МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этган.
2021 йилда мазкур корхона томонидан қиймати 3 млрд. 500 млн сўмлик "Тошни майдалашни ташкил этиш" лойиҳаси амалга оширилган.
Лойиҳа доирасида Эрон давлатидан қиймати 212 минг АҚШ долларлик бўлган махсус ускуналар туманимизга олиб келинган.