АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҲУРМАТЛИ АҲЛИ ТУМАНДОШЛАР, АЗИЗ ОПА-СИНГИЛЛАРИМ !
Авваломбор барчангизни кириб келган янгиланиш ва ёшариш фасли бўлган баҳор айёми билан муборакбод этаман.
Барчамизга маълумки мамлакатимиз бугунги кунда миллий ривожланишда янги даврга дадил қадам қўймоқда, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бермоқда жумладан, юртбошимиз томонидан хотин-қизларни салоҳиятларини ошириш ҳамда, Президентимизнинг ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш йўлида кўрсатаётган улкан ғамхўрликларининг самараси ўлароқ, бугун бизнинг юртимизда “Соғлом она – соғлом бола” умумхалқ эзгулик ҳаракати кенг қулоч ёйган. Таъкидлаш жоизки, халқимизга хос бўлган онага, отага шарқона эҳтиром ва иззат кўрсатишдек ибратли қадриятлар истиқлол йилларида янгича мазмун ва маъно касб этди.
Mамлакатимизда оналик ва болаликнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳаёт тарзи ва моддий аҳволини яхшилаш, уларнинг жамият ҳаётининг барча жабҳаларида иштирок этиши учун шароит яратишининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолатлари яратилди.
Хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларининг бу кафолати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, ҳукумат қарорлари, давлат дастурларида ўз аксини топган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин кизлар билан ишлаш, махалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 1 мартдаги 81- сонли фармонида белгилаб қуйилганидек хотин-қизларни ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш гендер тенглигини таъминлаш, касб-хунарга ўқитиб уларнинг бандлигини таъминлаш ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Мухтарам Юртбошимиз она бахтини, оила мустаҳкамлигини ўйлаб, гўдагининг томирларига ўз ҳаёт ришталарини боғлайдиган онанинг саломатлигига ҳали у она бўлмасиданоқ қайғурмоқда. Давлатимиз раҳбарининг қизларимиз учун ўз отасиданда зиёд қайғуриши, онасиданда ортиқ куйиниши, ота онаданда зиёд меҳрибонлик кўрсатаётгани, уйида фарзанд, айниқса қиз фарзанд ўстираётган ота оналар қалбини беҳад тўлқинлантиради ва зиммаларига катта масъулият юклайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармони ижроси юзасидан 2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур, комплекс чора-тадбирлар режаси қабул қилинди. Миллий дастурда хотин-қизларнинг ҳуқуқларига инсон ҳуқуқларининг ажралмас бўлаги сифатида қаралади ҳамда у «Инсон қадри учун» тамойилидан келиб чиққан ҳолда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.
Мазкур Фармоннинг 2.2 бандида эса Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда энг биринчи мактабгача таълим муассасаларида «Lifestyle — Соғлом макон»,умумтаълим мактабларида1- 7 синфларда «Саломатлик дарслари», 8- 11 синфларда Рўзғор юритиш сирлари» ва Соғлом оила асослари», ўрта-махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида “Репродуктив саломатлик асослари» махсус курсини ташкил этиш кўзда тутилган.
Соғлом она ва бола. Бу сўз қанчалар севинч ва бахт улашади қалбимизга. Ҳадису-шарифларда келтирилишича, Пайғамбаримизга янги чақалоқ туғилди, деб хабар келтирсалар, у зот қиз-ўғиллигига қизиқмасдан, “она-бола саломатми?” деб сўрар эканлар. “Ҳа она ҳам, бола ҳам саломат” дейишса, кўнгли тасалли топиб, яратганга шукрона келтирар эканлар.
Ҳурматли Яккабоғим аёллари !!!!
Бугун Янги Ўзбекистонда ўзбек аёли, Юртбошимиз ардоғидаги дунёдаги энг бахтли она, аёл. Унинг фарзандлари, орзу-ҳаваси дунёда ҳеч кимдан кам бўлмай тараққий этаётган мустақил Ватан билан баравар юксалмоқда.
Ҳеч биримизга сир эмаски, ўтган йилларда аёлларимиз, айниқса қишлоқ шароитида яшаётган хотин-қизларимиз муаммолари эътибордан четда қолиб келаётган эди. Хусусан, ўз ҳак-ҳукукларини яхши билмаган, мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келган, бир ишни бошлаш учун қаерга мурожаат қилишни билмай, сарсон бўлиб юрган хотин-қизларимизга берилган имкониятлардан бехабар эканлиги ҳеч биримизга сир эмас.
Юртбошимиз ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилинишини, шу билан бир қаторда аёллар масалалари ва уларнинг дарду ташвишидан хабардор бўлиб уларнинг ҳар бир муамосини туман ва вилоят, республика кесимида хал этиш учун қонун доирасида ёрдам кўрсатишлари лозим деб таъкидлаб ўтганлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги 145 - сонли “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан хотин-қизларнинг турмуш тарзини ўрганиш мақсадида уларнинг хонадонларига кириб индивудиал тарзда сухбатлашиб, турмуш тарзи ута огир ижтимоий химояга мухтож булган бандлиги таъминламаган ишсиз хотин-қизлар,тадбиркорлик килиш истагида булган, бокувчиси булмаган, тиббий ёрдамга мухтож, ўзи ногирон, ногирон фарзанд тарбиялаётган, уй-жойга мухтож эхтиёжманд хотин-қизларни аниқлаб “Аёллар дафтари”ни юритиш тизими йўлга қуйилди.
Ушбу қарорга асосан махаллалардаги хотин-қизлар учун ўқув курслари ташкил қилиниб уларни ўзлари хохлаган йўналишлари бўйича жумладан тадбиркорлик, касаначилик, тикувчилик, қандолатчилик каби курсларга ўқитилди. Ўтган йили “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларга ўз йўналиши бўйича керакли жихозлар: тикув машинаси, инкубатор, иссиқхона, гўзаллик салони учун жихозлар, мини печь, томорқа учун сув насослари билан таъминланиб, тиббий ёрдамга мухтож хотин-қизларимиз ва уларнинг тиббий ёрдамга мухтож фарзандлари хам бепул операция қилиниб даволатилиб реабилитация воситалари билан таъминланди.
Хотин-қизларимизнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш мақсадида соғломлаштириш марказлари ташкил қилиниб; хусусан бехатар оналикни таъминлаш, ҳомиладорлик ва туғруқ жараёнида она ва болага сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олиш каби масалалар муҳим ахамият касб этади. Эрта турмуш, эрта туғруқ, шаръий никох, ажрим, ҳимоя ордерларини олдини олиш мақсадида “Оқила аёллар”, “Аёллар маслахат кенгаши” билан биргаликда тадбирлар ўтказилиб, хотин-қизларимизга бу хусусида тушунча бериб келинмоқда.
Ҳурматли азиз аёллар, дилбар опа-сингилларим сўзимнинг якунида шуни айтмоқчиманки, бугунги кундаги тинч фаровон юртимизга шукроналик билан биз хотин-қизларга яратиб берган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, сизларнинг оиладаги ва жамиятдаги ўрнингизни янада юқорига кўтариш бизнинг асосий вазифаларимиздан деб биламан ва бу йўлда биргаликда юксак марраларга эришишимизга ишонаман.