Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Аҳоли учун муносиб шарт-шароитларни яратиш мақсадида жойлардаги инфратузилма ҳолатлари яхшиланмоқда » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Аҳоли учун муносиб шарт-шароитларни яратиш мақсадида жойлардаги инфратузилма ҳолатлари яхшиланмоқда

Жамият / Пост 01-апр, 21:449 673


Яккабоғда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган "Пахтакор" маҳалласида ариқлар тозаланиб, аҳоли хонадонлари ва дарахтлар оқланди, лой кўчаларга тош тўктирилиб текислаш жараёнлари олиб борилди ҳамда "Яшил йиллик" умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Шунингдек, бугуннинг ўзида Республика ишчи гуруҳи мазкур маҳаллада бўлиб, маҳалла оқсоқоллари олдида қилинадиган ишлар тўғрисида ҳисобот ҳам беришди. 

Маҳаллада дастурга кўра 8,5 километрга яқин тупроқ йўлларга шағал,  3,5 километр йўлларга асфальт ётқизилади. 2 та мактабда реконструкция ишлари олиб борилади.


Ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1 та сув иншооти қурилади ҳамда 13 км тармоқ тортилади. Шунингдек, 3 та трансформатор ўрнатилиб, таъмирга муҳтож устун ва тармоқлар янгиланади. Аҳоли эҳтиёжига қараб суюлтирилган газ баллонлар билан таъминланади.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР